Россия “нодўст” давлатлар рўйхатини тузди. Путин кимни ўзига душман деб билади?
Олам
−
12 Апрель 2023
33584Россия “дўстона бўлмаган давлатлар” рўйхатига 49 мамлакатни киритди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, “дўстона бўлмаган давлатлар” тушунчаси Россия қонунчилигида 2018 йилда пайдо бўлган. Дастлаб бу мақом фақат икки давлат – Чехия ва АҚШга берилган эди. Сабаби ўшанда улар Россияга қарши санкциялар киритиб, рус дипломатларини чиқариб юборган.
Билдирилишича, 2022 йилда “дўстона бўлмаган давлатлар” рўйхати кескин кенгайди: Европа Иттифоқи давлатлари, НАТО давлатлари (Туркиядан ташқари), уларнинг дунёнинг бошқа қисмларидаги иттифоқчилари.
“Кимни “душман” деб ҳисоблаш ва унга қарши қандай чоралар кўришни Президент (Владимир Путин) ҳал қилади”, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, “душманлар” рўйхатини тузиш одатда хавфли иш ҳисобланади. Бу халқаро сиёсатда қабул қилинмайди. Мисол учун, Қўшма Штатларда “терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар”нинг расмий рўйхати мавжуд. Бу Давлат департаменти томонидан тузилади ва унда бўлган давлатлар энг қаттиқ чекловларга дучор бўлади.
Америка рўйхатининг Россия рўйхатидан энг муҳим фарқи шундаки, чекловлар “худбинлик” (“бизни севмайдиганлар”) асосида эмас, балки “жаҳон ҳамжамиятига хавф туғдирадиган”ларга нисбатан қўлланилади.
Россия учун “дўст бўлмаган давлатлар” рўйхати: Австралия, Албания, Андорра, АҚШ, Баҳама ороллари, Буюк Британия, Европа иттифоқи, Исландия, Канада, Лихтенштейн, Микронезия, Монако, Янги Зеландия, Норвегия, Жанубий Корея, Сан-Марино, Шимолий Македония, Сингапур, Тайвань, Украина, Черногория, Швейцария, Япония.
LiveБарчаси