Россия Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди
Олам
−
14 Май
14448Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи Юрий Кузнецов ҳибсга олинди. Бу ҳақда ТАСС ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб хабар берди.
Юрий Кузнецов айнан нимада айбланаётгани номаълум.
Агентлик суҳбатдоши жиноий иш бўйича терговни Тергов қўмитасининг Ҳарбий тергов бош бошқармаси олиб бораётгани ва тергов аллақачон генералга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш учун судга борганини айтган.
Кузнецовнинг уйи ва иш жойида тинтувлар ўтказилган.
“Рыбар” канали эса тергов эътиборини генералнинг давлат сирларини ҳимоя қилиш хизмати раҳбари сифатидаги аввалги фаолиятига қаратганини ёзган.
Юрий Кузнецов 2023 йилнинг май ойидан буён Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ундан олдин, 2010 йил май ойидан бошлаб у Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штабининг 8-бошқармаси бошлиғи эди.
Ушбу бўлим Мудофаа вазирлиги тизимидаги давлат сирларини муҳофаза қилиш хизмати масалалари билан шуғулланади.
LiveБарчаси
04 Ноябрь