Россия Мудофаа вазирлиги Тинч океан флотининг машғулотлари бошланганини эълон қилди
Олам
−
05 Июнь 2023
6494Тинч океан флоти Япон ва Охот денгизида ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Telegram-каналида хабар берилди.
Флот кучлари гуруҳининг машғулотларига 60 дан ортиқ ҳарбий кема, денгиз авиациясининг 35 га яқин самолётлари, қирғоқ қўшинлари ва 11 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар жалб этилган.
Машқлар 5—20 июнь кунлари флот қўмондони адмирал Виктор Лиина бошчилигида ўтказилади. Машғулотлар давомида ҳарбий-денгиз тактик гуруҳлари денгиз авиацияси билан биргаликда душманнинг сохта сув ости кемаларини қидириш ва кузатиш, жанговар тайёргарлик машғулотларини бажариш, кема отрядларининг ҳаво ҳужумидан мудофаасини ташкил этиш бўйича ишларни амалга оширади.
Бу каби машғулот жорий йилда аввал ҳам ўтказилган эди. 20 апрель куни Мудофаа вазирлиги Тинч океан флотининг бир ҳафта олдин бошланган тўсатдан текшируви якунланганини эълон қилди. Ҳарбий кемалар экипажлари Япон, Охот ва Беринг денгизи ҳудудларида душманнинг ракета зарбаларини қайтариш ва душман сув ости кемаларини йўқ қилиш бўйича машғулотлар ўтказди. Бундан ташқари, рус ҳарбийлари жанубий Курил ороллари ва Сахалинга сохта душманнинг десантини қайтаришни машқ қилди.
LiveБарчаси