Россия мигрантларга 30 фоизгача даромад солиғи жорий қилмоқчи
Жамият
−
07 Август
8940Россияда мигрантлар учун шахсий даромад солиғини 30 фоизгача ошириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг конверсияси хорижий фуқароларга нисбатан солиқ тизимининг асосий параметрларини қайта кўриб чиқиш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларни ҳал қилиш учун Россия Федерацияси бюджет тизимининг даромадларини ошириш зарурлигига қаратилган.
Мазкур қонун лойиҳаси Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) раиси Леонид Слуцкий бошчилигидаги ЛДПР фракцияси томонидан тайёрланган ва 5 август куни тасдиқлаш учун ҳукуматга юборилган.
Таъкидланишича, биргина 2022 йил давомида Россия Федерациясида ишлаш учун рухсатнома олган хорижий фуқаролар сони 2 164,6 минг кишини ташкил этган, улардан 2 035 000 нафари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патентга эга бўлган. 2023 йилда ҳам шундай кўрсаткич қайд этилган.
“Меҳнат муҳожирлари ҳам Россия фуқаролари билан бирдек солиқ тўлаши керак. Россия Федерацияси Солиқ кодексининг 224-моддаси 3-бандига мувофиқ, Россияда солиқ резиденти бўлмаган жисмоний шахслар томонидан олинган барча даромадлар учун 30 фоиз солиқ ставкаси назарда тутилган. Патент асосида ҳақ тўланадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган чет эл фуқароларининг даромадлари ушбу меъёрнинг талабларига риоя қилмайди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Леонид Слуцкий муҳожирларнинг деярли учдан икки қисми патент асосида ёлланма ишчи сифатида ишлашини шунингдек, топган пулларини хориждаги оиласига жўнатишини, аммо чет эллик муҳожирларнинг даромади Россия бюджети учун ишлаши кераклигини таъкидлади.
LiveБарчаси