Россия мамлакатдаги 11 та аэропортда парвозларни чеклаш режимини яна узайтирди
Олам
−
07 Октябрь 2022 6802 1 дақиқа
Россия Федерациясининг жанубий ва марказий қисмидаги 11 та аэропортда парвозларни чеклаш режими 16 октябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда бугун, 7 октябрь Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлиги (Росавиация) сайтидаги хабарда айтилди.
“Россиянинг 11 та аэропортида парвозларни вақтинча чеклаш режими 2022 йил 16 октябрь, Москва вақти билан 03:45 гача узайтирилди”, дейилади хабарда.
Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленджик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов Дон, Симферопол ва Элиста аэропортларига парвозлар вақтинча чекланди.
Россия авиакомпанияларига Сочи, Волгоград, Минеральние Води, Ставропол ва Москва аэропортларидан фойдаланган ҳолда муқобил йўналишларда йўловчиларни ташишни ташкил этиш тавсия этилади.
Россия Федерациясининг қолган аэропортлари нормал режимда ишламоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь