Россия махсус кучлари Украина консулини ҳибсга олди. Бунга Киев нима дейди?

Олам

image

Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Украинанинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги етакчиси Александр Сосонюкни қўлга олди. Бу ҳақда Россиянинг Жамоатчилик билан алоқа маркази хабар берди

Маълум қилинишича, Украинанинг Санкт-Петербургдаги консули Александр Сосонюк ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва ФХХ маълумотлари базасидан махфий ахборотларни олгани учун ушланган.

Генеральный консул Украины в Санкт-Петербурге Александр Сосонюк ЦОС ФСБФото:Украинанинг Санкт-Петербургдаги консули Александр Сосонюк

“Федерал хавфсизлик хизмати 16 апрель куни Украинанинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллик ходими, дипломат Александр Сосонюкни Россия фуқароси билан учрашув пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва ФХХ маълумотлари базасида мавжуд бўлган махфий ахборотни олганида жиноят устида ушлади”, дейилади хабарда.

Разведка хизмати украиналик дипломатга нисбатан халқаро қонунларга мувофиқ чоралар кўрилишини қўшимча қилган.

Киевнинг расмий жавоби

Украина томони Россия махсус кучлари ҳибсга олган консулини Киевга қайтариш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилган.

“Яқин вақтларда биз унинг уйига қайтиш масаласини албатта ҳал қиламиз. Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг бу ҳаракатлари провокация бўлиб, Вена конвенциясини қўпол равишда бузишдан бошқа нарса эмас”, дейди Украина Ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин.

Шунингдек, вазир ўринбосари Украина томони россиялик дипломатларга қарши чора тайёрлаётганини маълум қилган.

“Мавжуд халқаро амалиётга мувофиқ ва ўзаро тенг муносабатлар тамойили асосида Украина томони Россия дипломатларига жавоб тайёрламоқда”, дейди Енин.

Маълумот учун, 1961 йилда қабул қилинган халқаро ҳужжат – Вена конвенциясига кўра, хизмат вазифасини ўтаётган дипломатлар иммунитет ва дахлсизлик ҳуқуқига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

472

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг