Россия махсус кучлари Украина фойдасига жосуслик қилган фуқарони ҳибсга олди

Олам

image

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Қора денгиз флоти ҳақидаги махфий маълумотларни Украина разведкасига жўнатишда гумон қилинаётган россиялик фуқарони ҳибсга олди. Бу ҳақда ФХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Махфий хизмат маълумотларига кўра, ҳибсга олинган шахс “аниқ мақсадда” давлат сири ҳисобланувчи маълумотларни тўплаган ва Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасига топширган.

Ушбу маълумотнинг тарқалиши “давлатнинг мудофаа қобилиятига зарар етказиши мумкин”, деб ҳисоблайди ФХХ.

Хабарга кўра, гумонланувчи 2 ойга эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган ва унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275-моддаси билан давлатга хиёнат қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати Украинанинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги етакчиси Александр Сосонюкни қўлга олганди. У Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва ФХХ маълумотлари базасидан махфий ахборотларни олгани учун ушланган.

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг