Россия коронавирус бўйича янги талаблар жорий қилмоқда

Олам

image

Эндиликда, жамоат жойларига бораётган Россия фуқаролари ўзи билан коронавирусга қарши эмланганлик ҳақида сертификат олиб юриши керак. Мазкур қоида қайд этилган қонун лойиҳаси бугун, 16 декабрь куни Парламент мажлисида биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг маълум қилишича"Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришлар балоғат ёшидаги Россия фуқароларининг эндиликда оммавий тадбирларда иштирок этиши, умумий овқатланиш ва савдо мажмуаларига ташриф буюришига имкон беради. Бунинг учун фуқаролардан, Коронавирувга қарши эмланганлик ёки яқинда ундан тузалганликни англатувчи QR-кодли сертификатлар талаб этилади.

Қонун лойиҳасида қайд этилишича, россияликлар жамоат жойларига ташриф буюриш учун вирусга қарши эмланганлик ҳақида сертификат ёки ПЗР тест нусхасини тақдим этишлари керак. ПЗР тестлар натижаси орқали жамоат жойларига киришга руҳсат бериш муддати 2022 йил 1 февралга қадар этиб белгиланмоқда. 1 февралдан сўнг эса фақат вакцина олганлик ҳақидаги QR-кодли сертификат амалда бўлади.

Жамоат жойларига ташриф буюришда фуқаролардан эмланганлик ҳақидаги сертификатни мажбурий талаб этиш муддати 2022 йил 1 июлга қадар этиб белгиланмоқда. Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голикованинг сўзларига кўра, қонун чет эл фуқароларига таалуқли эмас. Хорижий мамлакат фуқаролари учун ПЗР тест натижасини тақдим этишнинг ўзи кифоя.

Қайд этилишича Давлат Думаси томонидан маъқулланган қарор лойиҳаси кучга киришидан аввал халқ муҳокамасига қўйилади. Муҳокамалар натижасига кўра, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Давлат Думасининг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича профил қўмитаси вакили Василий Пискарев қонуннинг йил охирига қадар кучга киришига эришиш имконсиз эканини билдирган. Унга кўра қонун лойиҳаси Думага иккинчи ўқишга киритилишидан аввал бир ой мобайнида халқ муҳокасаидан ўтиши керак.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг