Россия Хитойни ҳам газ учун тўловларда ўз шартига кўндирди

Олам

image

Россиянинг “Газпром” энергетика холдинги ва Хитойнинг CNPC нефть-газ корпорацияси Хитойга газ етказиб беришда рубль ва юандаги ҳисоб-китобларга ўтишга келишиб олди. Бу ҳақда “Газпром”нинг Telegram-каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, Россия холдинги раҳбари Алексей Миллер ва CNPC директорлар кенгаши раиси Даи Хоулян учрашув чоғида шарқий йўналиш – “Сибир қудрати” қувур линияси бўйича газни узоқ муддатли сотиб олиш ва сотиш бўйича қўшимча келишувларни имзолаган.

“Хусусан, Россия газининг Хитойга етказиб берилиши учун тўловларни мамлакатлар миллий валюталари – рубль ва юанда амалга оширишга ўтилди”, дейилади “Газпром” хабарида.

Алексей Миллернинг фикрича, янги тўлов механизми ўзаро манфаатли, ишончли ва амалий ечим ҳисобланади. У янги ҳисоб-китобга ўтиш Россия ва Хитой иқтисодиётининг ривожланишига қўшимча туртки бериши ҳамда бошқа компаниялар учун ажойиб намуна бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирган.

Маълумот ўрнида, Хитойга газнинг биринчи қувур линияси – “Сибир қудрати” орқали газ етказиб бериш 2019 йил охирида бошланган ва 2020 йилда 4,1 миллиард кубометрни ташкил этиб, кейинги йилда икки ярим баравар ошган. Томонлар 2025 йилга бориб қувурнинг лойиҳавий йиллик қуввати 38 миллиард куб метрга етишини кутмоқда.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг