Россия Харковдаги посёлкага зарба берди. Ўнлаб қурбонлар бор
Олам
−
18:46 1287 1 дақиқа
Россия қўшинлари бугун, 18 август куни Украинанинг Харков вилоятидаги Печенеги посёлкасига ракета зарбаси берди. Ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Укринформ” хабар берди.
“Босқинчилар Печенегига ракета ҳужуми уюштирдилар. Сўнгги хабарларга кўра, 10 киши ҳалок бўлган ва 17 киши жароҳатланган. Уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деган Харков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубов.
Унинг сўзларига кўра, зарба оқибатида 10 та хусусий уй, кафе, почта бўлими, дўкон ҳамда камида 7 та автомобиль зарар кўрган. Ҳозирда фавқулодда хизматлар ҳужум оқибатларини бартараф этмоқда.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳужум почта, дўконлар ва турар жойлар жойлашган гавжум чорраҳага берилганини айтган. Зеленский Украина ушбу Россия ҳужумига “албатта жавоб беришини” билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Украина кеча, 17 август кечидан бугун, 18 август тонгигача Москва вилояти томон 620 та дрон учирганди. Ҳужум оқибатида Москва вилоятида уч киши жароҳатланиб, Wildberries компаниясининг омбори ҳам шикастланган.
Live
Барчаси