Россия халқ артисти Нина Ургант вафот этди
Маданият-санъат
−
03 Декабрь 2021
7773Бугун, 3 декабрь куни театр ва кино актрисаси, Россия халқ артисти Нина Ургант вафот этди. У 92 ёшда эди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
У 1929 йил 4 сентябрда Луга шаҳрида туғилган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Нина Ургант онаси билан босиб олинган ҳозирги Латвия Республикасида яшаган. Урушдан кейин оила Ленинградга кўчиб ўтган. Мактаб йилларида у ҳаваскорлар театр студиялари спектаклларида қатнашган – қўшиқ куйлаган ва гитара чалган.
1953 йилда Нина Ургант А.Н.Островский номидаги Ленинград театр институти (ҳозирги Россия давлат санъат институти)ни тамомлаган.
1953-1954 йилларда ҳозирги Россия давлат академик драма театрида фаолият юритган.
1954-1962 йилларда у Ленинград театрида хизмат қилган.
1962 йилдан 2021 йилгача Нина Ургант Россия Миллий драма театрида ишлаган. У 30 дан ортиқ спектаклларда роллар ижро этган.
Нина Ургант кино актрисаси сифатида кенг танилган. У 50 дан ортиқ фильм ва сериалларда роль ижро этган.
У Россия Федерацияси Кинематографлар уюшмасининг аъзоси эди.
У уч марта турмушга чиқди. Биринчи турмуш ўртоғи – актёр Лев Милиндер (1930-2005). У билан никоҳдан ўғли Андрей Ургант дунёга келган. Набираси – шоумен, телебошловчи Иван Ургант (1978 йилда туғилган). Нина Ургантнинг иккинчи эри актёр Геннадий Воропаев (1931-2001), учинчиси – хореограф Кирилл Ласкари (1936-2009).
LiveБарчаси