Россия Қозоғистонни ўз таркибига қўшиб олмоқчими? Шойгу жавоб берди
Олам
−
18 Март 2021
20129Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қозоғистонни ўз таркибига қўшиб олишни хоҳлаши ҳақидаги фикрни хомхаёл деб атади. Бу ҳақда у Қозоғистоннинг “Tengrinews” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Келинг, бу ҳақдаги барча хаёллардан ерга тушайлик! Бизнинг [Қозоғистон билан] азалий қардошлик алоқаларимиз бор. Бизда ўзаро ниманидир бўлишиш учун мутлақо ҳеч қандай сабаб йўқ”, дейди Шойгу.
У журналистнинг баъзилар “Россия Қозоғистонни ўз таркибига қўшиб олишни қатъий ният қилган, деб ўйлайди” деган гапига шу тарзда жавоб қайтарди.
Россия Федерацияси Мудофаа вазири 1998 йилда Россия ва Қозоғистон чегараларни тўлиқ демаркация қилишни амалга оширганини ва кейинчалик чегара тўғрисидаги битимни имзолаганини қўшимча қилди.
2020 йилнинг ёзида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нур-Султон Москва ва Минск билан фаол ҳамкорлик қилаётганини, аммо унинг мамлакати Россия-Беларусь Иттифоқи давлатига қўшилиш ниятида эмаслигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь