Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ транзити ҳажмини оширмоқчи

Жамият

image

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма газ лойиҳаси муваффақиятли бўлиб, газ транзитини кенгайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Тошкентдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон газ лойиҳаси муваффақиятли натижаларни кўрсатмоқда. Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали газ транзити ҳажмини ошириш ниятидамиз. Қолаверса, нефть ва атом саноатида ҳамкорликни кенгайтириш учун яхши истиқболлар мавжуд”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Қозоғистон Президенти матбуот хизмати.

2023 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон “Газпром” билан газ сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади ва шу йилнинг октябрь ойида етказиб бериш бошланди. Жорий йилнинг 16 октябрь куни Россия ҳукумати “Газпром” Ўзбекистонга йилига 7,7 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича шартномани бажаришда давом этаётганини эълон қилди. Бундан ташқари, газ таъминотини, жумладан, суюлтирилган табиий газни кўпайтириш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланган.

Тўқаев 11-12 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлди, сўнг Ўзбекистонга келди. Тошкентда Қозоғистон раҳбари бугун, 16 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Россия жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ етказиб беришни 15 фоизга оширганди. Россия Энергетика ҳафталиги доирасида Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак билан Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ўртасидаги учрашувдан маълум бўлишича, Россия Ўзбекистонга газ, жумладан, суюлтирилган табиий газ кўринишида ҳам, етказиб бериш ҳажмини оширмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон Ўзбекистон Газпром Қосим-Жомарт Тўқаев газ транзити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг