Россияга қарши бошланган гибрид уруш Хитойга ҳам тарқаляпти – ШҲТ

Олам

image

Россияга қарши тотал гибрид уруш бошланди ва эндиликда у Хитойга ҳам ўтяпти. Шу боис Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари сохта маълумотларга қарши курашиш муаммосига эътибор қаратишлари керак. Бу ҳақда ШҲТ Бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов айтиб ўтди.

“Халқаро ҳаётда қарама-қаршилик тенденцияларининг тез суръатлар билан ўсиб бориши беихтиёр инглизларнинг эски “ва қалам сизнинг қиличингиз бўлади” деган мақолини эсга олишга мажбур қиляпти. Ҳозир маълум бўлдики, ахборот технологиялари тўғридан-тўғри ҳарбий мақсадларда қўлланилиб, медиа макон плацдарм ва жанг майдонларига айланди”, деган у ШҲТ мамлакатлари оммавий ахборот воситалари ва таҳлил марказлари форуми очилишида сўзлаган нутқида.

Логвиновнинг таъкидлашича, ШҲТнинг таъсисчи давлатларидан бири, Россияга қарши тотал гибрид уруш бошланган ва ҳозир у Хитойга ҳам тарқаляпти.

Бош котиб ўринбосари ШҲТ ташкил этилганидан буён “Ғарб оммавий ахборот воситаларида очиқ душманона мулоҳазалар объекти бўлганини” эслатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой ШҲТ

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг