Россия иқтисодиёти Украина босқинига қандай акс-садо берди?
Олам
−
24 Февраль 2022
16942Россия ҳарбийлари Украинага ҳужум қилиши ортидан Марказий банк фавқулодда чоралар кўриши сабаб рус активлари кескин қадрсизланди. Инвесторлар эса Ғарбнинг 250 млрд доллардан ортиқ қийматдаги акцияларни йўқ қилган қаттиқ санкцияларига тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, рубль қадрсизланиб, қимматли қоғозлар 45 фоизга тушиб кетган, бу тарихдаги рекорд даражадаги пасайишдир. Россия суверен қарзларининг нархи кескин тушиб кетган, уларнинг бир қисми эса муаммо ҳолатга келиб қолди. Мамлакат банки кўп йиллар давомида биринчи марта валюта бозорига интервенция қилишини ва молия бозорларидаги ўзгарувчанликни чеклаш чораларини кўришини маълум қилган.
Нашрнинг ёзишича, Украинага қилинган ҳарбий ҳужум жаҳон бозорларига соя солган ва глобал хавф-хатарлардан қочишнинг янги зарбасини келтириб чиқарган. Россия Президенти Владимир Путин Украинани "демилитаризация қилиш" операциясини бошлаганидан сўнг, Кремль активлари халқаро миқёсда қораланди ва АҚШ томонидан Москвага янги "қаттиқ санкциялар" таҳдиди пайдо бўлди.
Россия марказий банки фоиз ставкаларини ошириш ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган, бироқ у бир “кеча-кундуз репо аукционида” 1 триллион рубль (11,5 миллиард доллар) таклиф қилиш орқали банкларни қўшимча ликвидлик билан таъминлашини айтган. Сиёсатчилар инфляцияни жиловлаш учун охирги 12 ой ичида базавий ставкани 525 базавий пунктга оширганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, EN+ (-54 фоиз), Газпром (-47,6 фоиз), Детский Мир (-47,4 фоиз), Интер РАО (-47 фоиз) ва ЛУКОЙЛ (-46,5 фоиз) компаниялари энг кўп йўқотишларга дуч келди. Сбербанкнинг оддий акциялари эса 45 фоизга, имтиёзли акциялари 28 фоизга пасайди. Айтиш жоизки, Германияда Сбербанк карталаридан фойдаланиш чекланди.
Россиянинг суверен облигациялари кескин тушиб кетган, уларнинг баъзилари муаммоли даражага етган. Украинанинг доллар қарзи жорий йилда кескин пасайиб, даромадлиликни 88 фоизга оширган, шу билан бирга маҳаллий валюта бозори тўхтатилган ва ҳар куни нақд пул олиш учун чекловлар қўйилган.
Маҳаллий савдоларда рубль 9,4 фоизга тушиб, бир доллар учун 89,60 га тушган. Валюта опционлари иккинчи чоракда бир доллар 100 рублга етиши эҳтимоли 50 фоиздан ошади.
Commerzbank AG стратеги Ульрих Лейхтманнинг сўзларига кўра, 1 долларнинг 100 рубль қийматга эга бўлиши жуда сезиларли ўзгариш эмас.
LiveБарчаси