Россия Ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди
Жамият
−
25 Июнь
18277Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов кутиб олди.
Билдирилишича, россиялик вазир ташрифи чоғида қатор учрашувлар ўтказади, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармасининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг маркази ва Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Россия Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди.