Россия Германиянинг 40 нафар дипломатини қувяпти
Олам
−
25 Апрель 2022
7551Россия Германия дипломатик миссиясининг 40 нафар ходимини чиқариб юбормоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 апрель куни Германия элчиси Геза Андреас фон Гайр Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Унга Россиядаги немис дипломатик муассасаларининг 40 нафар ходимини “персона нон грата” деб эълон қилинган нота топширилган.
“Германия Федератив Республикаси элчисига Германия Федератив Республикаси ҳукуматининг юқорида қайд этилган қарорига симметрик жавоб сифатида Россиядаги немис дипломатик муассасаларининг қирқ нафар ходимини “персона нон грата” деб эълон қилган нота топширилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 4 апрель куни Германия ҳукумати 40 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишга қарор қилган эди. Мамлакат ҳайдалган дипломатларни “Германия эркинлиги ва немис жамияти бирлигига путур етказишга” уринаётганини таъкидлади. Россия томони бу қарорни номақбул деб ҳисоблаган.
LiveБарчаси