Россия Ғарбни оғриқли жавоб зарбасидан огоҳлантирди
Олам
−
13 Июль 2022
25291Москванинг Ғарб санкцияларига нисбатан берадиган жавоби жуда оғриқли бўлиши мумкин. Айни пайтда Европа давлатлари Россияни бўғиш орқали ўз иқтисодларини чарчатаётганини тушунишлари керак. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони ҳозирча тўлиқ қаршилик чораларини кўрмаяпти.
“Ғарб давлатлари Россияга қарши ҳужумлар билан аллақачон ўз иқтисодини ва фуқароларини чарчатиб қўйгани кўриниб турибди... Европаликларнинг қишда иситиш тизимларисиз, ёзда эса кондиционерсиз жазирамада ўтиришида Россиянинг айби йўқ. Бизга қарши санкциялар бумеранг тарзда Ғарбнинг иқтисодиётига таъсир қилади. Биз бунга бир неча маротаба амин бўлганмиз”, дейди Биричевский.
Департамент директорининг таъкидлашича, Ғарб учун тайёрланаётган чеклов чоралари Россия иқтисодиётига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бироқ Москва Европага берадиган жавоби жуда оғриқли бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь