Россия эмас. Жапаровнинг илк давлат ташрифи қаерга бўлади?

Олам

image

Аввалроқ, Қирғизистонда муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги овозларни қўлда ҳисоблашнинг дастлабки натижаларига кўра, номзод Садир Жапаров 79,20 фоиз билан етакчилик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 11 январь куни телефон орқали суҳбатда Садир Жапаровни Қирғизистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда номзод Садир Жапаровнинг штаб-квартирасида хабар берилди.

Қозоғистон раҳбари Президент сайловлари натижалари Қирғизистон халқи томонидан билдирилган ишончнинг юқори даражасини кўрсатишини таъкидлади. Тўқаев Садир Жапаровга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимига расман киришганидан сўнг, уни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Садир Жапаров табриклари учун Қосим-Жомарт Тўқаевга миннатдорлик билдирган ва биринчи хорижий ташриф билан Қозоғистонга давлат раҳбари сифатида келиш таклифини қабул қилган.

Ўз навбатида, Жапаров ҳам Қосим-Жомарт Тўқаевни Қозоғистондаги парламент сайловларини муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

740

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг