Россия эмас: Блинкен дунё тартибига таҳдид солувчи давлат номини айтди

Олам

image

Хитой – ҳозирги дунё тартибини ўзгартиришни мақсад қилган ягона давлат. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкеннинг АҚШнинг Хитойга нисбатан сиёсати ҳақидаги нутқида келтирилган. Нутқдан парчалар Давлат департаменти Матбуот хизмати томонидан олдиндан тарқатилди.

Қайд этилишича, Россиянинг Украинадаги махсус “ҳарбий операцияси” давом этаётган бўлса-да, АҚШ халқаро тартиб учун энг жиддий узоқ муддатли таҳдидга, яъни Хитой Халқ Республикасига эътиборини қаратади.

“Хитой халқаро тартибни ўзгартириш ниятида, у бунинг учун ўсиб бораётган иқтисодий, дипломатик, ҳарбий ва технологик қудратга эга бўлган ягона давлатдир”, дейди у.

Аввалроқ, Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП Марказий қўмитасининг Ташқи ишлар комиссияси девонининг раҳбари Ян Цзечи Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашган тақдирда Пекин ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўриши ҳақида огоҳлантирган эди. 

Сиёсатчининг фикрича, Тайвань масаласи Хитой-АҚШ муносабатларидаги энг муҳим, нозик ва асосий ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

1436

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг