Россия элчихонаси Вашингтоннинг “босқин” вақти ҳақидаги иддаосига изоҳ берди

Олам

image

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уйнинг Украинага босқин уюштириш вақти ҳақидаги баёнотини сохта ва ахборот босими деб атади.

Россия элчихонаси Фаcебоок’даги баёнотида таъкидлашича, АҚШ расмийлари ҳеч қандай далил келтирмасдан “бундай провокациялар сценарийларини аллақачон батафсил тасвирлаб, “операциялар”нинг якуний бошланиш саналарини ҳам айтиб беришяпти”.

Россия дипломатик корпуси масаланинг бу каби шакллантирилиши расмий Москвага нисбатан ахборот босими давом этаётганини тасдиқлайди.

“Аҳамиятлиси, одатий сценарий такрорланяпти: сенсация пайдо бўлади, кейин эса матбуот томонидан кўп марта такрорланган ҳолда, асосий янгиликларга айланади”, дейди элчихона.

Бундан ташқари, дипломатлар Қўшма Штатларни Россия томонидан таклиф қилинган шартномалар лойиҳалари асосида хавфсизлик кафолатлари устида жиддий ишлашга чақирди ва “Москва барча халқаро муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори” эканини таъкидлади.

Аввалроқ, Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки ҳеч қандай далил келтирмасдан, Россия жорий йилнинг январь-февраль ойлари ўрталарида Украинага “босқин қилиш”и ҳақида баёнот берганди. У Москва бостириб кириш учун саботаж тайёрлаётганини алоҳида урғулаган. Россия гўёки “босқин” учун баҳона қидираётгани ҳақидаги баёнотни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби ҳам айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг