Россия дунёда ўхшаши йўқ қирувчи танкни синовдан ўтказди

Олам

image

Россия такомиллаштирилган 125 миллиметр снарядли ўзиюрар танк синовини якунлади. Бу ҳақда “Армия-2022” халқаро ҳарбий-техник форуми арафасида “Ростех” корпорацияси ходими Владимир Артяков РИА Новостига маълум қилди.

“Танкнинг давлат синовлари аллақачон якунланган. Яқин келажакда биз ушбу моделга “О1” белгиси берилишини кутмоқдамиз, шундан сўнг у ишга туширилиши мумкин”, дейди Артяков.

Такомиллаштирилган ўзиюрар САУ 2С25 танки – бу кучли артиллерия ва ракета тизимига эга бўлган зирҳли занжирли машина. Ўзиюрар ушбу қурол кўп функцияли бўлиб, уч баллгача бўлган тўлқинларда тайёргарликсиз сув тўсиқларини енгиб ўтишга қодир ва бир вақтнинг ўзида сувда ўқ узади. Бундан ташқари, машина баланд тоғларда, тропик иқлим шароитида, ботқоқли ҳудудларда ҳам жанговар ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

Маълум бўлишича, 2C25 ўқ отиш кучи бўйича Т-80, Т-90 типидаги танклардан кам эмас, қуруқлик ва сувда ҳаракатланиши жиҳатидан у БМД-4М, БМП-3. ҳарбий машиналари даражасида.

“Ушбу машинанинг Россияда ҳам, дунёда ҳам рақобатчиси йўқ”, дейди Артяков.

Ўзиюрар ушбу танк экипажи билан ҳаводан десант сифатида туширилиши мумкин. У ёнилғини бир марта тўлдирилган ҳолда 500 километргача масофани босиб ўтишга қодир. Янгиланган 2C25 биринчи навбатда Ҳаво-десант кучлари бўлинмалари учун мўлжалланган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг