Россия дунёда тенги йўқ қирувчисига эга бўлмоқда
Олам
−
08 Май 2019
13589Жорий йилда Россия федерацияси Мудофаа вазирлиги Су-57 қирувчиси билан бойитилиши кутилмоқда.
Бешинчи авлодга мансуб қирувчи 5+ тизимидаги супер двигатель билан жиҳозланган. Ушбу модел 2019 йилнинг ноябрь ойида Россия авиацияси таркибига қўшиб олинади.
Илк Су-57 серияли қирувчини мамлакат Ҳаво-космик кучлари қабул қилиб олади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Супер қирувчини етказиб бериш борасида март ойида турли миш-мишлар тарқалган бўлсада, Су-57 ни жорий йил охирига қадар етказиб бериш ваъда қилинмоқда.
Кўп бор таъкидланганидек, Су-57 лойиҳаси энг махфий лойиҳа бўлиб қолмоқда.
Апрель ойида илк Су-57 ни Жанубий ҳарбий округдаги қисмга етказиб бериш бўйича баҳслар бўлган эди. Унга кўра супер қирувчи Севастополдаги “Бельбек” аэродромга қарашли 38-қирувчи полк ва Қримдаги 3-аралаш полкига берилиши айтилган эди.
LiveБарчаси