Россия Думаси Ўзбекистон билан божхона ҳақидаги қонунни қабул қилмоқчи
Олам
−
20 Июль 2023
8185Давлат думаси ялпи мажлисда Ўзбекистон билан божхона хизматлари тўғрисидаги битимни, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказишга ўтиш даврини узайтириш тўғрисидаги протоколни ратификация қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги икки давлат божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини Россия Президенти Владимир Путин 8 июль куни Давлат Думасига тақдим этган.
Шартномага мувофиқ божхона хизмати ваколатхонаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
• божхона фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича ўз давлати божхона хизмати манфаатларини ифодалайди;
• давлатлар ўртасида божхона ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади;
• давлатларнинг божхона иши соҳасидаги халқаро шартномаларини амалга ошириш бўйича тадбирларда иштирок этади.
2025 йилнинг 31 декабрига қадар Иттифоққа аъзо мамлакатлар нормалари бўйича тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза бериш имкониятини узайтирувчи ЕОИИ доирасида тиббий буюмлар муомаласининг ягона қоидалари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол имзоланди. Россия Федерацияси ҳукумати томонидан 6 июлда Давлат Думасига ратификация қилиш учун тақдим этилган. Ҳужжат бугун, 20 июль куни Думанинг электрон базасига жойлаштирилди. Протокол қоидалари тиббий буюмлар танқислиги таҳдидини бартараф этиш мақсадида тиббий буюмларни рўйхатга олиш миллий тизимларини сақлашга қаратилган.
Протокол 2023 йил 13 февралда ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан имзоланган бўлиб, ЕОИИ доирасидаги тиббий буюмлар муомаласининг ягона тамойиллари ва қоидалари тўғрисидаги келишувни тўлдиради. Битимда иттифоқ доирасида муомалага чиқарилган тиббий буюмлар ягона тартибда рўйхатдан ўтказилиши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, миллий қонунчилик нормаларига мувофиқ рўйхатга олинган тиббий буюмлар фақат ушбу давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар муомалага киритилиши мумкин.
LiveБарчаси