Россия дрон ва денгиз ракеталари ёрдамида Украинага ҳужум тайёрлаши мумкин
Олам
−
31 Май 2023
6125Россия Украинага денгиздан ракеталар ва дронлар билан кучли ҳужум тайёрлаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Украина жануби мудофаа кучлари қўшма мувофиқлаштирувчи матбуот маркази раҳбари Наталья Гуменюк телемарафон эфирида маълум қилган.
“Душман тинимсиз ракета ташувчиларни ҳаракатга келтирмоқда. Бу душман яна дрон ҳужуми ва ракета ҳужумини аралаштириб, маккорона ҳужумга тайёрланаётганидан далолат бериши мумкин”, дейди Гуменюк.
Унинг сўзларига кўра, энди ҳавода эмас, балки денгизда жойлашган ракеталар қўлланилиши эҳтимоли бор.
"Улар бир қанча вақт денгиз ташувчиларидан фойдаланмаган ва эҳтимол улар бу вазиятни келажакдаги ҳужумлар учун мослаштиргандир", дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни Москвада дрон ҳужуми содир бўлди. Москва мэри Сергей Собянин ҳужум оқибатида бир нечта бинолар зарар кўрганини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги пойтахт Москвага бўлган ҳужумда Украинани айблади. Вазирликнинг маълум қилишича, ҳужумда бевосита Киев режимининг қўли бор.
Ўз навбатида Украина Президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк мазкур ишга Украинанинг алоқаси йўқлигини билдирди. Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москвада бўлган дрон ҳужумларига нисбатан энг қатъий чораларни кўришга ваъда берди. Россия Президенти Владимир Путин эса Киев россиялик фуқароларни қўрқитиш йўлини танлаганини ва бу террорчилик фаолиятининг яққол белгиси эканини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь