Россия дипломатларини чиқариб юборган давлатлардан ўч олди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги россиялик дипломатларнинг бир нечта мамлакатдан чиқариб юборилишига жавоб сифатида Болтиқбўйи давлатларининг ўн нафар вакилини аккредитация қилишни тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди

“Ўзаро муносабатлар тамойили асосида Литва элчихонасининг тўрт нафар ходими, Латвия элчихонасининг учта ходими, шунингдек, Эстония элчихонаcи ва Эстониянинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллигининг Псковдаги ваколатхонасининг уч нафар вакилини аккредитация қилиш тўхтатилгани эълон қилинди”, дейилади хабарда. 

Аввалроқ, 18 март куни Латвия ва Эстония Россия элчихонасининг уч нафар, Литва эса тўрт нафар ходимини чиқариб юборганди. Улар "дипломатик мақомга зид" фаолият юритишда ва улар ишлаган мамлакатнинг "хавфсизлигига путур етказишда" айбланган.

Шундан сўнг, Польша дипломатик миссиясининг 45 нафар ходими ҳам Варшава илтимосига биноан мамлакатни тарк этган. Шунингдек, Шимолий Македония Ташқи ишлар вазирлиги беш нафар россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2374

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг