Россия депутатларидан мамлакат фуқаролигини олганлар учун янги “сюрприз” тайёрланди
Олам
−
02 Февраль
12704Давлат Думасига Россия фуқаролигини олган эркаклар учун ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини 50 ёшга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Ҳужжат парламент қуйи палатаси маълумотлар базасида эълон қилинди.
Ташаббус муаллифлари – депутатлар Алексей Журавлёв, Александр Бородай ва Михаил Шеремет. Уларнинг фикрича, энди Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган хорижликлар ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтишдан қочади ёки маълум ёшга етгунича кутади. Шуни ҳисобга олиб улар "Ҳарбий бурч ва ҳарбий хизмат тўғрисида" Федерал қонунининг 22-моддаси 1-қисмига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишмоқда.
Ўтган йилнинг январь-октябрь ойларидаги статистик маълумотларга кўра, 318 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини қабул қилган. Улар асосан Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Озарбайжондан келган муҳожирлардир.
Россия қонунчилигига кўра, Россия фуқаролигини олган чет эл фуқароси яшаш жойида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб икки ҳафта ичида ҳарбий рўйхатдан ўтиши керак. Ҳарбий гувоҳномасиз бундай фуқаролар Россияда қонуний равишда ишлай олмайди.
Депутатларнинг таъкидлашича, Россия Федерациясининг фуқароси нафақат имтиёзлардан фойдаланиши, керак бўлганда янги ватанини ҳимоя қилиши ҳам керак.
Маълумот учун, 2024 йилдан бошлаб Россияда чақирув ёшининг юқори чегараси 30 ёшга чиқди. Путин ҳарбий хизматга чақирув ёшини 27 дан 30 га ошириш ҳақидаги қонунни имзолаган эди.
LiveБарчаси