Россия чет элга кетган фуқароларини янги қонун орқали ортга қайтармоқчи

Олам

image

Россиянинг IT сектори янги йилда масофадан ишлаш бўйича қонунчилик туфайли кўплаб ишчиларни йўқотиши кутилмоқда. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

Қайд этилишича, рус расмийлари алоқаларини бутунлай узмай хорижга кетган ўн минглаб кишиларни ортга қайтаришга уриниб кўришмоқчи. Бунда улар янги қонундан фойдаланишни режа қилишмоқда. Қонунга кўра, баъзи касблар учун масофадан ишлашга тақиқ қўйилиши мумкин.

Маълумот учун, асосан масофадан ишлайдиган IT сохаси мутахассислари ўтган йилнинг февралида Украинада уруш ҳамда сентябрида ҳарбий чақирув бошлангандан бери Россияни тарк этган фуқоролар орасида катта кўпчиликни ташкил этади. Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда 100 мингга яқин  IT мутахассислари Россия компаниялари учун хориждан туриб ишлаб келмоқда.

Шунингдек, кўплаб россиялик IT мутахассисларининг НАТО мамлакатларида ишлаши хавфсизликка оид нозик маълумотларни беихтиёр қарама-қарши блок билан баҳам кўриши мумкинлигидан қўрқиб, эндиликда IT мутахассисларининг Россиядан чиқиб кетишини тақиқлаш ҳам таклиф қилинмоқда.

Аммо ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги (Минкомсвязь) тўлиқ тақиқ Россия IT фирмаларининг самарадорлигини пасайтириши ва рақобатбардошлилигини камайтириши мумкинлигини айтди.  “Охир-оқибат, ким энг иқтидорли ходимларни, шу жумладан, чет элдан ҳам жалб қила олса, у ғалаба қозонади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Маълумот ўрнида, мамлакатни тарк этган рус ёшларининг кўпчилиги нафақат асосан рус тилида гаплашиладиган Латвия, Грузия ёки Арманистон каби давлатларга, балки океан ортида жойлашган Аргентина каби Лотин Америкаси мамлакатларига ҳам кетган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг