Россия босиб олинган жанубий Украинада яна бир армия тузмоқда – Британия разведкаси
Олам
−
21 Август 2023 12664 1 дақиқа
Россия ҳарбий тузилмаларини уруш даври воқеликларига қараб кенгайтирмоқда. Шунинг учун ҳам яна бир янги тузилма – 18-қўшма қуролли армия яратилмоқда. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлигининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилинди.
Айтилишича, янги армия шакилланиши ҳозирда Херсон вилоятида фаолият юритаётган бошқа бўлинмаларнинг, жумладан босиб олинган Қримдаги Россия гарнизонини ташкил этувчи 22-армия корпусининг қўшилиши ва мустаҳкамланиши билан бўлиши мумкин.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, янги армия асосан сафарбар қилинган ходимлардан иборат бўлиши ва Украина жанубидаги мудофаа амалиётларига эътибор қаратиши кутилмоқда.
"Россия, эҳтимол, муҳим ҳудудларда жанг қилиш учун кўпроқ тажрибали бўлинмаларни сафарбар қилишга интилмоқда. Бу яқинда ҳаво-десант қўшинларининг Херсондан шиддатли жанглар давом этаётган Ореховский секторига қайта жойлаштирилишига олиб келган бўлиши мумкин", дейилади Британия Мудофаа вазирлиги хабарида .
Қайд этилишича, Россия ҳукумати кўпроқ эркакларни тезда армияга чақириш учун қонунга ўзгартириш киритишга устувор аҳамият қаратмоқда. Масалан, Давлат Думаси ҳарбий хизматга чақирилишнинг энг юқори ёшини 27 ёшдан 30 ёшга кўтарди, ҳозирги пастки чегара – 18 ёшни сақлаб қолди. Бундан ташқари, захирага чақириладиганларнинг юқори ёш чегараси оширилди, эндиликда юқори лавозимли офицерлар 70 ёшгача сафарбар этилиши мумкин.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь