Россия БМТнинг етакчи ташкилотидан чиқишини эълон қилди
Олам
−
27 Апрель 2022
15719Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туризм Ташкилотидан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни мамлакатнинг Мадриддаги элчиси Юрий Корчагин ташкилотнинг навбатдан ташқари Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Юрий Корчагинга кўра, Россия раҳбарияти ва айрим аъзо давлатлар унинг фаолиятини сиёсийлаштиришни маъқуллаётган ва Россия Федерациясига нисбатан камситишни очиқ қўллаб-қувватлаётган ташкилотда ишлашни давом эттиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайди.
“Россия Федерацияси UNWTO аъзолигидан чиқишга қарор қилди”, дейди у.
Унинг таъкидлашича, ташкилот монополашган.
“Биз UNWTO аслида ундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётган бир қатор аъзо давлатлар томонидан монополлаштирилганини айтишга мажбурмиз. Россияга қарши оммавий ташвиқот, шантаж ва аъзо давлатларга босим ўтказиш йўли билан UNWTO Россиянинг аъзолигини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни илгари сурмоқда, биз буни ташкилотнинг фаол аъзосини қўпол равишда жазолаш учун ноқонуний ва сиёсий мақсадли қадам деб биламиз”, дейди дипломатик миссия раҳбари.
БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг айтишича, Россиянинг UNWTO’даги аъзолиги тўхтатилиши тизим фаолияти учун зарарли намуна яратиши мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ташкил этилган Жаҳон Туризм Ташкилоти 157 та давлат, олти ҳудуд, иккита доимий кузатувчи ва 500 дан ортиқ аъзолардан иборат.
LiveБарчаси