Россия билан рублда савдо қилиш Ўзбекистон учун хавф туғдирадими? 

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Федерацияси билан рублда савдо қилиш Ўзбекистон учун катта хавф туғдирмайди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган “Иннопром” форумида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев маълум қилди.  

“Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашда ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилса, бу муқаррар ва жуда яхши тенденция, деб ўйлайман”, деган Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев. 

Унинг сўзларига кўра, тарихий нуқтаи назардан қараганда, МДҲ давлатларининг валюталари ҳали “жуда ёш” ва уларга ишонч пайдо бўлиши учун етарлича вақт ўтиши керак эди. 

“Россия рублига келсак, айтишимиз мумкинки, у шундай даражага етди ва биз Ўзбекистонда аллақачон савдо алоқаларида рубль операцияларини бошлаганмиз. Умид қиламанки, икки томонлама савдода бундай ҳисоб-китоб шакли кучаяди. Россия Федерацияси билан рублда савдо қилиш [Ўзбекистон учун] катта хавф туғдирмайди, чунки биз экспорт қилишдан кўра кўпроқ импорт қиламиз ва бизга ҳар доим кўпроқ рубль керак бўлади”, деган вазир ўринбосари. 

Вафоев Ўзбекистон ҳукумати Хитой юанидаги операцияларда ҳам улушни оширишни режалаштираётганини таъкидлаган. 

Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Карабоевнинг сўзларига кўра, ўзбек сўми ҳам қозоқ тенгеси каби икки қўшни давлат ўртасидаги трансчегаравий савдода ҳозирданоқ қўлланилмоқда. 

Қайд этилишича, МДҲ давлатлари ўртасидаги савдода миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларга ўтиш вақт талаб этади, бироқ бундай операциялар ҳозирданоқ амалга оширилмоқда ва ҳеч қандай жиддий муаммо туғдирмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ рубль

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг