Россия билан келишувга эриша олмаган АҚШ энди қандай йўл тутмоқчи? 

Олам

image

АҚШ маъмурияти келаси ҳафта бошида Россия билан музокаралар бўйича кейинги дипломатик қадамлар ҳақида қўшимча маълумот бериши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди. 

Россия Украина атрофидаги вазият ва Европа хавфсизлик архитектурасини муҳокама қилиш учун Ғарб давлатлари билан учта учрашув ўтказди. Женева, Брюссель ва Венада бўлиб ўтган мулоқотлар томонлар позицияларида жиддий фарқлар мавжудлигини кўрсатди ва янги алоқалар бўйича келишувларсиз якунланди. 

“Биз иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз, жумладан украиналиклар билан яқин алоқадамиз. Кейинги қадамлар устида яқин ҳамкорликда ишлаяпмиз. Келгуси ҳафта бошида биз кейинги дипломатик қадамлар ҳақида кўпроқ маълумот алмашишимиз мумкин”, деган Салливан CBS телеканалига берган интервьюсида. 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар вазиятни кескинлаштиришга ҳам, дипломатик ишни давом эттиришга ҳам тайёр. 

“Агар Россия дипломатия йўлида олға боришни истаса, иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз билан ҳамкорликда бунга мутлақо тайёрмиз, агар Россия босқинчилик ва эскалация йўлига ўтмоқчи бўлса, биз бунга ҳам қатъий жавоб билан тайёрмиз”, деган у. 

Маълумот ўрнида, Ғарб сиёсатчилари сўнгги ойларда Россия Украина билан чегарада қўшин тўплаганини даъво қилмоқда. Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Қуролли кучлар давлат ҳудудида ҳаракатланмоқда — бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни хавотирга туширмаслиги керак. Москвага кўра, “Россия агрессияси” ҳақидаги баёнотлар чегара ҳудудларида НАТО контингентларини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг