Россия-Беларусь машғулотлари НАТО ва Украина ҳаракатлари фонида зарур – Лукашенко
Олам
−
03 Февраль 2022
4861Россия Федерацияси ва Беларусь ҳарбийлари томонидан Республика жанубида ўтказилаётган қўшма машғулотлар НАТО ва Украина ўзини қандай тутаётгани фонида муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко Минскда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда айтиб ўтди.
“Бу биз учун жуда муҳим, чунки бу ерда бўладиган деярли барча техникаларни биз сиздан бу йил, кейинги йил ва ундан кейин сотиб олишни режалаштирмоқдамиз. Бу биз учун жуда муҳим”, деган Лукашенко.
У машғулотлар давомида Россиядан Беларусга кўплаб жиҳозлар, жумладан, замонавий жиҳозлар кўчирилаётганига эътибор қаратган.
“Ҳарбийларимиз ушбу техникани нафақат расмда кўришлари, балки улар айтганидек, ҳис қилишлари ҳам биз учун жуда муҳим. Руслар – биродарлари билан биргаликда бу жиҳозлардан фойдаланишни ўрганишади”, дейди Лукашенко.
Унинг қўшимча қилишича, Россиядан ҳарбийларни машғулотларда иштирок этиш учун жойлаштириш тез орада якунланади.
“Биз машшғулотлар ўтказяпмиз, миллий иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигига халақит бермаслиги учун ушбу машғулотлар вақтини танлашга ҳам келишиб олдик. Кейин эса Беларусь жанубида йирик машғулотлар ўтказамиз. Россия Президенти Владимир Путин билан бу мавзуни икки марта муҳокама қилдик. Биз доимо ғояларни такомиллаштириб бордик. Бизда Россия Федерациясидан қўшинларни қайта жойлаштиришга жуда оз вақт қолди”, деган Лукашенко.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, вазифа Украина билан чегарани мустаҳкамлашдан ҳам иборат.
“Яширмайман. Бугун, афсуски, биз жанубий йўналишни очмоқдамиз. Бундан узоқлашишнинг иложи йўқ. Биз Украина билан чегарани мустаҳкамлашга мажбурмиз”, дейди Лукашенко.
LiveБарчаси