Россия “Азовсталь”даги қанча украина аскари таслим бўлганини очиқлади
Олам
−
19 Май 2022
14198Сўнги 24 соат ичида Украинанинг “Азов” батальонининг 771 нафар жангчиси рус ҳарбийларига таслим бўлди. Бу ҳақда РБК нашри Россия Мудофаа вазирлигига таяниб ёзмоқда.
Вазирликнинг расмий вакили Игорь Конашенковнинг сўзларига кўра, 16 майдан буён 1730 нафар жангчи таслим бўлган, улардан 80 нафари ярадор.
“Донецк Халқ Республикасининг Новоазовск ва Донецкдаги тиббиёт муассасаларида стационар даволанишга муҳтож бўлганларнинг барчасига ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ ДХР раҳбари Денис Пушилин Мариуполдаги “Азовсталь” металлургия заводида блокировка қилинган украиналик ҳарбийларнинг ярмидан кўпи ҳудудни тарк этганини маълум қилганди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 19 апрель куни тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) халқ милициясининг ҳарбий гуруҳлари Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ҳудудига ҳужум бошлаганди.
Кейинроқ Россия Президенти Владимир Путин “Азовсталь”га ҳужумни тўхтатишни ва уни қуршаб олишни буюрганди. Бироқ шундан кейин ҳам заводга ҳужумлар амалга оширилди.
Жорий ой бошида эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Мариуполь шаҳридаги “Азовсталь” заводидан Россия қўшинлари томонидан блоклаб қўйилган 500 га яқин одам эвакуация қилинганини маълум қилди.
Жорий йилнинг 16 май куни кечқурун Украина расмийлари заводни 264 нафар ҳарбий тарк этгани ҳақида хабар берди. Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги содир бўлаётган воқеани “қутқарув операцияси” деб атади ва тез орада "Азовсталь" ҳарбийлари алмашинишини таъкидлади.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь