Россия “Азовсталь”да қамал қилган 500 киши эвакуация қилинди – Гутерриш
Олам
−
06 Май 2022
6585Украинанинг Мариуполь шаҳридаги “Азовсталь” заводидан Россия қўшинлари томонидан блоклаб қўйилган 500 га яқин одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг қўшма операцияси давомида Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ва унга туташ ҳудудлардан 500 га яқин одам хавфсизликни таъминлаган ҳолда эвакуация қилинди”, дейди Гутерриш.
Шунингдек, БМТ раҳбари Москва ва Киев ўртасидаги мувофиқлаштиришнинг давом этиши тинч аҳолининг блокада қилинган ҳудуддан хавфсиз чиқиб кетиши учун “гуманитар паузалар” сонини оширишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 апрель куни тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) халқ милициясининг ҳарбий гуруҳлари Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ҳудудига ҳужум бошлаганди.
Кейинроқ Россия Президенти Владимир Путин “Азовсталь”га ҳужумни тўхтатишни ва уни қуршаб олишни буюрганди. Бироқ шундан кейин ҳам заводга ҳужумлар амалга оширилди.
LiveБарчаси