Россия армияси Украинани босиб олишга қодир эмас – Киев Путинга мурожаат қилди

Олам

image

Украинани босиб олиш учун Россия қўшинлари сон ва шайлик жиҳатидан етарли даражада эмас. Бу ҳақда, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Ушбу сўзларни у ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавровнинг “Ғарб агрессияни давом эттирадиган бўлса, Москва жиддий чоралар кўриши” ҳақидаги баёнотига жавобан эълон қилган. 

Кулебанинг билдиришича, Россия 2014 йилда содир бўлган Қрим аннекцияси каби Украинага хоҳлаган пайтда ҳужумни бошлаши мумкин. 

“Украина чегараси ва босиб олинган ҳудудларда тўпланган Россия қўшинларининг сони кўп, бу хавф туғдиради, албатта – буни Украина учун тўғридан-тўғри таҳдид ўлароқ баҳолаймиз”, деган вазир.

Унинг қўшимча қилишича, чегарадаги Россия қўшинлари Украинани босиб олишга қодир эмас.

“Аммо, биз айтганимиздек, бу аскарлар сони бутун Украина чегараси бўйлаб тўлиқ миқёсли ҳужум уюштириш учун етарли эмас. Бундан ташқари, уларда шу даражада кенг кўламли ҳужумни амалга ошириш учун муҳим ҳарбий индикатор ва тизимлар мавжуд эмас. Биз керак бўлса, кунига 100 марта такрорлашимиз мумкин, ҳужум эҳтимоли аниқ, аммо бу бизнинг чегарадаги шайлигимизга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди”, дея қўшимча қилган Кубело.

Сўнгги кунларда чегарадаги вазият жиддийлашиб бораётгани ортидан, Украина Россияни ҳужумга тайёрланаётганликда ва мамлакатдаги барқарорликни изидан чиқаришга уринишда айблаб келмоқда. 

Ўз навбатида Москва эса, ҳужум уюштириш эҳтимоли ҳақидаги баёнотларни инкор этиб, Россия ҳеч ким учун хавф-хатар туғдирмаслигини билдирган.

“Биз Украина бўйлаб вазият мувозанатдан чиқиб кетаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, бундай бўлиши аниқ эди. Бунга ваҳима уйғотиш, Украина молия тизимига босиб ўтказиш ва кетма-кет уюштирилаётган кибер ҳужумлар орқали эришилмоқда”, дея қўшимча қилган Украина расмийси. 

Бундан ташқари, дипломат интервью давомида Россия Президентини Украинадаги вазиятни издан чиқаришда айбдор дея атаган. 

“Президент (Владимир) Путин ушбу режалар муваффақиятли амалга ошаётганидан хурсандлигига аминман. Режалари иш бераётгани ортида у энди Укараинани заиф аҳволга солиб қўйиш учун ҳарбий кучларни сафарбар қилиши ҳам шарт эмас”, деган дипломат.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳозирги қалтис вазиятга реалистик ёндашиб, назоратни йўқотмаслик муҳим.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

758

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг