Россия Арманистоннинг Қуролли кучлар тизимига ёрдам беради 

Олам

image

Россия Арманистоннинг Қуролли кучларини ислоҳ қилишини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Еревандаги элчиси Сергей Копиркин маълум қилган. 

Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Арманистон ва Россия Мудофаа вазирликлари ўртасида турли йўналишларда алоқалар олиб борилмоқда. 

"Мамлакатларимиз ва Қуролли кучлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашнинг турли соҳаларига оид масалалар муҳокама қилинмоқда. Ўйлайманки, ўз вақтида тегишли маьлумотлар бўлади", деган Копиркин. 

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи ҳамраислиги доирасида Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича ишлар давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арманистон

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг