Россия АҚШнинг “биқин”ига қўшин жойлаштирадими? Песков жавоб берди
Олам
−
17 Январь 2022
17876Кремль Россия хавфсизлигини таъминлаш учун турли сценарийларни кўриб чиқмоқда, бироқ Эстониянинг НАТО қўшинларини жойлаштириш ҳақидаги сўрови мамлакат хавотирлари ўринсиз эмаслигини тасдиқлайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Албатта, ҳозирги вазият шароитида Россия ўз хавфсизлигини қандай таъминлаш ҳақида ўйлаяпти, турли сценарийларни ҳам кўриб чиқяпмиз”, деган давлат раҳбарининг вакили журналистларнинг Лотин Америкаси мамлакатларида Россиянинг ҳарбий инфратузилмасини жойлаштириш имконияти ҳақидаги саволига жавоб берар экан.
Песков, шунингдек, гап мустақил давлатлар ҳақида кетаётганига эътибор қаратди, буни унутмаслик керак.
“Эстониянинг сўрови бизнинг хавотирларимиз асосли эканлигидан далолатдир. Ва бу биз кескинликнинг кучайишига сабабчи эмаслигимиздан далолатдир”, дея қўшимча қилди Песков Қўшма Штатлар Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига ёзма жавобни шакллантиришига умид билдириб.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб сиёсатчилари сўнгги ойларда Россия Украина билан чегарада қўшин тўплаганини даъво қилмоқда. Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Қуролли кучлар давлат ҳудудида ҳаракатланмоқда — бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни хавотирга туширмаслиги керак. Москвага кўра, “Россия агрессияси” ҳақидаги баёнотлар чегара ҳудудларида НАТО контингентларини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.
Бир неча кун аввал Оқ Уй Матбуот котиби Жен Псаки Россия қачон Украина ҳудудига бостириб кириши ҳақида маълум қилган эди. Унга қўра, Москва жорий йил январь-февраль ойларида ҳужум қилишни кўзламоқда.
“Биз Россия ҳукумати босқинга тайёргарлик кўраётганидан хавотирдамиз. Биз буни аввал ҳам кўрганмиз ва бу бизни 2014 йилга, жумладан, Украинани мамлакат шарқидаги Россия кучларига қарши ҳужумлар уюштиришда айблаш учун саботаж ва ахборот операцияларига қайтаради. Россия ҳарбий режалари январь ва февраль ўрталарида бошланиши мумкин бўлган ҳарбий босқиндан бир неча ҳафта олдин бундай фаолиятни бошлашдан иборат”, деган Псаки.
Бунга жавобан Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уйнинг Украинага босқин уюштириш вақти ҳақидаги баёнотини сохта ва ахборот босими дея атаган.
LiveБарчаси