Россия АҚШдан Лавровга виза беришни талаб қилди

Олам

image

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Оқ уй ва Давлат департаментидан мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия делегациясининг барча аъзоларига сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун виза беришни талаб қилди. Бу ҳақда Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов “Россия-24” телеканали эфирида айтиб ўтган.

“Элчихона Оқ уйга, Давлат департаментига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти штаб-квартираси ҳудудида жойлашган давлат мажбуриятларини бажариш, вазир ва Россия делегациясининг барча аъзоларига зудлик билан визалар бериш талаби билан мурожаат қилган”, дейди у. 

Элчининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Россия томонига ишчи сафарларида, жумладан, БМТ бўйича бир неча бор қийинчиликлар туғдирган.

Антонов Давлат департаментига ташрифи чоғида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги Россия делегацияси Бош Ассамблеянинг 77-сессиясидаги барча тадбирларда тўлиқ иштирок этиши масаласини кўтариш ниятида эканлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, 25 февраль куни АҚШ Лавровга қарши санкциялар киритган. Россия ТИВ раҳбари АҚШга кириши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

528

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг