Россия АҚШдаги сайловлар олдидан тролл ва ботларни фаоллаштирмоқда – NYT
Олам
−
07 Ноябрь 2022
4558Америкалик тадқиқотчилар АҚШнинг оралиқ сайловларига таъсир ўтказиш ва Украинани қўллаб-қувватлашга путур этказишга қаратилган бир қатор рус ахборот операцияларини аниқлади. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар бермоқда.
Recorded Future киберхавфсизлик гуруҳи Graphika ва Mandiant ижтимоий медиа тадқиқот компаниялари билан биргаликда Gab, Parler ва Getter каби платформалар ёрдамида бир қанча рус кампанияларини фош қилган.
Нашрнинг қайд этишича, бу компаниялар 2016 йилги президентлик пойгаси вақтида кузатилганларга нисбатан анча оддий кўламга эга.
Бироқ, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, уларни кам зарар беради деб бўлмайди. Чунки улар Россия ўз мақсадларига эришишда ёрдам берадиган таклиф қилувчи фойдаланувчиларга таъсир қилади.
“Ботлар ва троллар аввалгидек консерватив сайловчиларнинг ғазабини қўзғатиш ва Америка сайлов тизимига бўлган ишончга путур етказишни мақсад қилган”, дейилади нашр хабарида.
Маълумот учун, АҚШда оралиқ сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Улар АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг барча 435 аъзосини ва Сенат аъзоларининг учдан бир қисмини сайлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь