Россия Африкани долларга қарши биргаликда курашишга чақирди

Олам

image

Россия доллар курсини заифлаштириш учун Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 26 июль куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Захарованинг айтишича, АҚШ доллардан “ўз тажовузкорлигини рўёбга чиқариш учун” фойдаланмоқда ва ўз манфаатлари учун курашяпти.

“Биз амалда монопол тўлов воситаси ва захира валютаси сифатида АҚШ долларини заифлаштириш устида ишлаш зарур деб ҳисоблаймиз”, дейди у.

Жорий йилнинг март ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги ташқи сиёсатни режалаштириш департаменти директори Алексей Дробинин долларни “ишонч қоғози” деб атаб, Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари натижасида унга нисбатан ишонч йўқолганини айтганди.

"Америка ҳукумати бу мамлакатнинг яқинда 31 триллион доллардан ошиб кетган давлат қарзини ҳеч қачон тўламайди", деган эди Дробинин. 

Шунингдек, у доллар халқаро ҳисоб-китоблар, жамғармалар ва сармоялар воситаси сифатидаги ролини йўқотаётганини қўшимча қилганди.

Маълумот учун, 2023 йилнинг биринчи чораги якунига кўра, долларнинг жаҳон валюта захираларидаги улуши 2016 йилдаги 65 фоиздан 59 фоизгача пасайгани маълум бўлди. Шу билан бирга, марказий банкларнинг АҚШ валютасига киритган реал инвестициялари худди шу даврда қарийб учдан бирига – 5,1 триллион доллардан 6,6 триллион долларгача ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Африка дедолларизация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг