Россия Афғонистондан ҳам мигрантларни жалб қилмоқчи
Олам
−
02 Февраль 5333 1 дақиқа
Россия Афғонистондан меҳнат мигрантларини жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг Россиядаги элчиси Гул Ҳасан ТАССга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ижобий натижаларга эришиш учун асослар мавжуд. Афғонистон ёш, малакали ва профессионал кадрларни таклиф қилишга тайёр.
Шу билан бирга, томонлар авиақатновларни кенгайтириш устида ҳам ишламоқда. Гап Kam Air авиакомпанияси томонидан Қобул ва Москва ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйиш ҳақида бормоқда. Дипломатнинг маълумотига кўра, бундай парвозларни “яқин келажакда” кутиш мумкин. Ҳозирда пойтахтлар ўртасида Ariana Afghan Airlines авиакомпанияси ҳафтасига бир марта “Шереметево” аэропортидан парвоз амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия Афғонистонда ҳокимият тепасида турган “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарган, шундан сўнг ҳукуматни расман тан олган биринчи ва ҳозирча ягона давлатга айланган эди. Шундан кейин Москва энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларга урғу берилган ҳолда ҳамкорлик учун “катта истиқболлар” борлигини маълум қилган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль