Россия Аэрокосмик кучлари Идлибга зарба берди

Олам

image

Россия Аэрокосмик кучлари Суриянинг Идлиб шаҳрига зарба берди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, авиазарба оқибатида бир нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланган. 

Сурия мухолифатига кўра, зарба Идлиб деескалация зонасидаги Минтиф қишлоғида жойлашган паррандачилик фирмасига тушган.

Идлибдаги вазият

2017 йилнинг 4-5 май кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашув натижасида Сурияда тўртта деескалация зонаси ташкил этиш бўйича келишувга эришилган, шундан уч нафари кейинчалик Асад режими назоратига ўтган.

Ҳудудлар Шарқий Гутада (Дамашқ чеккасида), Хомс вилояти шимолидаги баъзи ҳудудларда, Идлиб вилоятида ва қўшни вилоятларнинг бир қисми (Лазкие, Хама ва Ҳалаб)да ташкил этилган.

5 март куни Туркия ва Россия Москвада Идлиб бўйича янги шартнома имзолади. Асад режими тарафдорлари вақти-вақти билан сулҳни бузади, лекин умуман олганда сулҳга риоя қилинади.

2017-2020 йилларда Асад режимининг ҳужумлари оқибатида 2 миллионга яқин тинч аҳоли уйларини ташлаб, Туркия билан чегарадош ҳудудларга қочган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

770

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг