Россия 4 нафар фуқарони Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Олам

image

Россия қатор жиноятларни содир этишда айбланаётган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини расмий Тошкентга топширди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси маълум қилди.

“Россия Федерацияси Бош прокуратураси тўрт нафар фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига топширди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур фуқаролар турли вақтларда Россия Федерацияси ҳудудида қўлга олинган.

Улардан бири хавфли рецидивист бўлиб, 2013 йилда аёл кишига пичоқ билан таҳдид қилиб, унинг буюмларини ўғирлашда айбланмоқда. Бу ҳам етмагандек, у аёлни ўлдириш билан қўрқитиб, уни зўрлагани ҳам қўшимча қилинган. Экстрадиция қилинганларнинг яна бири Навоий кон-металлургия комбинатининг Нуробод майдонидаги Жанубий кон бошқармасида омбор мудири бўлиб ишлаган ва ҳозирда ўзига ишониб топширилган мулкларни жуда кўп миқдорда ўғирлашда айбланмоқда.

Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларнинг учинчиси фирибгарликда айбланмоқда. Тўртинчи фуқаро эса гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишда айбдор, деб топилган ва ўзига тайинланган жазони ўташ учун Ўзбекистонга қайтарилган.

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уларни экстрадиция қилиш тўғрисида тегишли сўровларни тайёрлаган”, дейилади хабарда.

Жиноятда айбланаётган фуқаролар махсус конвой кузатувида Ўзбекистонга олиб келинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг