Россия 384 нафар япон парламентарига қарши санкция жорий қилди

Олам

image

Россия Япония парламенти Вакиллар палатасининг (қуйи палата) 384 нафар депутатини қора рўйхатга киритди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг бугун, 15 июль куни тарқатган баёнотида айтилади. 

“2022 йил апрель ойида Япония ҳукумати томонидан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси депутатларининг катта гуруҳига нисбатан шахсий санкциялар киритилиши муносабати билан 14 июлдан 384 нафар депутатнинг Россияга киришини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Япония парламенти Вакиллар палатаси аъзолари Россияга қарши нодўстона позицияни эгаллаб, Украинадаги махсус ҳарбий операция контекстида мамлакатимизга қарши асоссиз айбловлар қўймоқда”, дейилади вазирлик хабарида. 

Россия дипломатик департаменти ўз веб-сайтида Россия Федерациясига кириши тақиқланган япон парламентарийларининг исм-шарифлари рўйхатини ҳам эълон қилди. 

Санкциялар рўйхатига қуйидагилар киради: ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) раиси ўринбосари, собиқ Бош вазир (2008-2009 йилларда) Таро Асо, Вазирлар Маҳкамаси бош котиби ўринбосари Сэйдзи Кихара, собиқ Бош вазир Ёсихидэ Суга (2020-2021 йилларда ЛДПдан) ва Йошихико Нода (2011-2012,  Демократик партиядан). 

Бундан ташқари, собиқ Мудофаа вазирлари Томоми Инада, Сигэру Исиба, Гэна Накатани, собиқ мудофаа вазири ва собиқ ташқи ишлар вазири Таро Коно, ЛДП етакчиларидан бири Тацуо Фукуда, собиқ бош вазир Дзюнъитиро Коидзумининг ўғли – ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг таниқли арбоби Синдзиро Коидзуми нисбатан санкциялар жорий этилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг