Россия 2022 йилда мудофаа бюджетини пандемиядан олдинги даражага қайтаради
Олам
−
03 Октябрь 2021
5179Россия 2022 йилда мудофаа учун 3,5 триллион рублдан кўпроқ маблағ сарфлайди - шу тариқа бу соҳа федерал бюджетда иккинчи ўринни эгаллайди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
2022-2024 йиллар бюджети лойиҳасида таъкидланишича, энг кўп маблағ ижтимоий соҳага йўналтирилади. Унга 5,8 триллион рублдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Иқтисодиётга ўз навбатида 3,46 трлн рубль ажратилади. Аҳамиятлиси, охирги икки йилда бу соҳага мудофаа саноатига қараганда кўпроқ маблағ йўналтирилган. “Электрон бюджет” порталининг маълумотларига кўра, бу йил иқтисодий соҳадаги харажатлар учун 3,6 триллион рубль, мудофаа учун эса 3,4 трлн берилган.
Пандемиядан олдин иқтисодиётга сарфланган харажатлар мудофаа бюджетидан атиги икки марта кўп бўлган: 2014 йилда, нефть нархи тушганида ва 2009 йилда Россиянинг ялпи ички маҳсулоти 7,8 фоизга пасайганда.
LiveБарчаси