Россия ҳеч қачон бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмайди – Путин

Олам

image

Россия Федерацияси ҳеч қачон қўшни давлатларнинг ички ишларига аралашмайди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашувда айтиб ўтди

"Биласизми, биз ҳеч қачон қўшниларимизнинг ҳам, бошқа мамлакатларнинг ҳам ички ишларига аралашмаймиз. Лекин, ҳар доим вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз", дейди Путин.

Путин, шунингдек, Россияда ишлаётган Қирғизистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш масаласида бир қатор қарорлар қабул қилинганини ва бу кейинчалик муҳокама қилинишини айтди. 

Путин, ўз навбатида, Қирғизистон мамлакатини ривожлантириш учун Москва ҳамма нарса қилишга тайёрлигини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг Сооронбай Жээнбеков билан 28 сентябрь куни Сочида учрашиши маълум қилинганди.

Маълумот учун, АҚШ Президентлигига Демократик партиядан номзод Жо Байден Россиянинг АҚШ ички ишларига аралашгани оқибатлари билан таҳдид қилганди. Агар у президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Россиянинг Америка сайлов жараёнларига аралашганини жавобсиз қолдирмаслигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг