Россия Ҳарбий-ҳаво кучларига янги қўмондон тайинланди
Олам
−
25 Июль 2024 6681 1 дақиқа
Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг янги қўмондони этиб аввалроқ Россия узоқ масофали авиациясига қўмондонлик қилган генерал-лейтенант Сергей Кобилаш тайинланди. Бу ҳақда кеча, 24 июль куни Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Кобилаш 1965 йилда Одессада туғилган. Ейск олий ҳарбий авиация учувчилар мактабини, Гагарин номидаги Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясини ва Россия Қуролли кучлари Бош штабининг Ҳарбий академиясини тамомлаган. 2023 йил январь ойида Украина Хавфсизлик хизмати у Украинадаги тинч аҳоли нишонларини ўққа тутганликда гумон қилинаётганини эълон қилиб, тегишли далиллар тўплаганини маълум қилди.
Маълумот учун, Россия Федерациясининг узоқ масофали авиацияси Ту-95МС, Ту-160 стратегик ракета ташувчилари ва узоқ масофали Ту-22М3 бомбардимончи самолётларини ўз ичига олади. Уларнинг барчаси бир неча бор Украина ҳудудига зарба бериш учун ишлатилган.
Чарос Ўралова
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль