Россия ҳақидаги афсона йўқ қилинди – Жонсон Украина ғалаба қилишини айтди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон кеча, 3 май куни Украина Олий Радаси (парламенти)га видеомурожаатида расмий Киевни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Собиқ журналист видеомурожаатда Украина Россияни мағлуб этишига ва Кремлнинг босқинчилиги бу “буюк хато” эканини исботлашига ишонишини билдирди. Ўз навбатида, у украин халқининг “Путиннинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона”ни йўққа чиқаришдаги жасоратини олқишлаган. Жонсон шу йил 24 февралдан, яъни Россия босқини бошланганидан буён расмий равишда Украина парламентига мурожаат қилган биринчи Ғарб етакчисига айланди.

Жонсон Украина мадҳияси янграши бошлагач, ўрнидан туриб, Олий Рада қонун чиқарувчиларига қуйидаги жумлаларни етказди: 

“Бугун сизларга бир хабарим бор: Украина ғалаба қозонади, Украина озод бўлажак.”

Шунингдек, Бош вазир 1940 йилда Уинстон Черчилл Британия фашистлар Германияси томонидан босиб олиниши ва мағлуб бўлиш хавфига дуч келганида айтган сўзларини такрорлаб: “Бу Украинанинг энг яхши онлари, у авлодлар учун эслаб қолинади”, деган.

Жонсон Украинага қарши олиб борилаётган, Путин “махсус операция” деб атаган босқинга қаршилик кўрсатиш ҳаракатларининг олд қаторларидан ўрин олган. Бош вазир расмий Киевга электрон уруш ускуналари ва батареяга қарши радар тизимини ўз ичига олган қўшимча 300 миллион фунт (375 миллион АҚШ доллари) ҳарбий ёрдамни эълон қилди.

“Биз Украинани бошқа дўстларингиз билан бирга токи биз узоқ муддатли мақсадимизга етгунимизча қурол-яроқ, молиялаштириш ва гуманитар ёрдам билан таъминлашда давом этамиз, шунда ҳеч ким сизга бошқа ҳужум қилишга журъат эта олмайди.” дейди Британия Бош вазири.

 

Сардор Бегалов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

443

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг