“Роскосмос” собиқ раҳбари Рогозин Донецкдаги меҳмонхонада яраланди

Олам

image

Россия космик тармоғини бошқарувчи “Роскосмос” корпорациясининг собиқ раҳбари Дмитрий Олегович Рогозин Донецкда яраланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Украина хавфсизлик кучлари жорий йилнинг 21 декабрь куни кечқурун Донецкнинг Ленин туманига зарба берган. Отишма натижасида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳамда ярадорлар борлиги айтилмоқда.

Хусусан, Украина кучлари Донецкда Дмитрий Рогозин бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий маслаҳатчилар яшайдиган меҳмонхонани ўққа тутган. Оқибатда “Роскосмос” корпорациясининг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин умуртқасидан жароҳат олган.

“Донецкнинг чеккасида сўнгги ойларда бир гуруҳ ҳарбий маслаҳатчилар, шу жумладан Дмитрий Рогозин яшаган меҳмонхона ўққа тутилди. Дмитрий Рогозин умуртқасидан жароҳат олди ва касалхонага ётқизилди. Ҳаётига нисабат жиддий хавф йўқ. Унга ҳамроҳ бўлган шахслар ҳам турли даражадаги жароҳатлар олган”, дейди Рогозиннинг ёрдамчиси.

Бундан ташқари, ўққа тутилиш оқибатида (тан олинмаган) Донецк халқ республикаси ҳукумати раиси Виталий Хоценко ҳам жароҳат олгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Дмитрий Рогозин жорий йилнинг июнида тўрт йиллик фаолиятидан кейин “Роскосмос” раҳбари лавозимидан озод этилган эди. Унинг ўрнини Россия Бош вазири ўринбосари ваколатларини бажариб келган Юрий Борисов эгаллаган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг